Қуёш чироқлари кўнгилларга нур бағишлади

04.03.2024 12:03:21

Фарғона вилоятининг Сўх туманидаги Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи маҳаллий аҳоли вакиллари Ўзбекистон “Адолат” СДП туман Кенгаши депутатлари ташаббуси ва саъй-ҳаракати билан ҳар йили жуда кўплаб муаммолар ўз ечимини топаётганидан хурсанд.
Баҳор келиши муносабати билан маҳалла фуқаролар йиғинида халқ ҳашарлари уюштирилиб, ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди. Шунингдек, Ўзбекистон “Адолат” СДП халқ туман Кенгаши депутати Субҳонали Нишонов томонидан маҳаллабай муаммоларни ўрганиш жараёнида ҳудуддаги инфратузилмаси оғир бўлган “Ҳоити Нишон” маҳалласи кўчалари тунлари қоронғи эканлиги, бирорта ёритгичлар йўқлиги аниқланади. Шу боис туман ободонлаштириш бўлимига депутат сўрови чиқарилди. Айни кунларда соҳа мутасаддилари томонидан маҳалла ҳудудидаги кўчаларга “Қуёш ёритгичлари” ўрнатилмоқда.


Маҳаллий аҳоли вакиллари тунлари зим-зиё бўлган кўчалар кундуз кунлари каби чароғон бўлиб кетганидан миннатдор. Халқимизни рози қилиш йўлидаги хайрли ишлар кўнгилларга ҳам қувонч ёғдуларини сочмоқда.

Гулчеҳра Аҳмедова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+