ҚВП фаолиятини давом эттирадиган бўлди

12.08.2020 12:08:10

Партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши томонидан “ZООМ” иловаси орқали онлайн ҳисобот йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда партия ходимлари, БПТ раислари, депутатлар ҳамда фаоллар иштирок этишди. Йиғилишни вилоят Кенгаши раиси Тохир Палванов олиб борди.

Йиғилиш кун тартибида ярим йил давомида мафкура ва ташкилий ишлар бўлими томонидан олиб борилган ишлар юзасидан вилоят Кенгаши мафкуравий ишлар бўйича раис ўринбосари Улуғбек Қурязовнинг, Кенгаш фаолиятини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ёритилаётгани тўғрисида вилоят Кенгаши матбуот котиби Замира Абдуллаеванинг ярим йиллик ҳисоботи тингланди.

Шунингдек, шаҳар ва туман Кенгашлари раисларининг фикр ва мулоҳазалари, таклифлари  эшитилди. 

Қурбоной Қўчқарова, партиянинг Гурлан туман Кенгаши раиси:

— Онлайн йиғилишда  тумандаги “Навоий” қишлоқ врачлик пункти фаолиятини тўхтаб қолгани боис фуқаролар орасида  эътирозлар пайдо бўлаётгани  ва бу тўғрида партия туман Кенгашига мурожаатлар тушаётгани тўғрисидаги фикрларим раисимиз Т.Палванов томонидан эътиборга олинди ва қисқа вақт ичида муаммо ўз ечимини топди.  ҚВП иш  фаолиятини давом эттирадиган,  аҳоли энди соғлиги учун узоққа бормайдиган бўлди.

Савол-жавоблар, фикр ва мулоҳазалар қизғин тус олган йиғилиш сўнгида кун тартибида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+