Рағбат фаолликка етаклайди

23.12.2020 20:12:21

 

Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши таркибида айни кунда аъзоларимиз сони 30510 нафарни ташкил этмоқда.

Ушбу кўрсаткиш 3-4 йил олдинги рақамлар билан тақкослаганда бир ярим баробарга ошганлигини кўришимиз мумкун.

Бу эса сўнгги йилларда мамлакатимизда фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ва мавқеи ортаётганлигидан, сиёсий партиялар фаолиятига фуқароларимизда қизиқиш ортаётганлигидан далолатдир.

Айни кунда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида 1 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида 6 нафар, Халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашларида 61 нафар депутатларимиз фаолият кўрсатиб келмоқда.

Ўтган давр мобайнида фаол аъзоларимиз ва депутатлик корпусимиз, «Аёллар қаноти» ва «Ёш адолатчилар қаноти» фаоллари иштирокида электоратимиз манфаатларини ҳимоя қилиш, сайловчилар ишончини оқлаш йўлида қатор самарали тадбирларни амалга ошириб келмоқдамиз.

Партиямиз обрўсини янада юксалтириш, электоратимиз ишончини мустаҳкамлаб боришда партиямиз Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати томонидан ишлаб чиқилган қатор партиявий лойиҳалар ўз самарасини бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги байрами муносабати билан бир қатор партиямиз фаҳрийлари ва фаоллари қаторида мен ҳам Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши томонидан таъсис этилган “Адолат” кўкрак нишони билан тақдирландим.

Партиямизнинг бу юксак мукофоти юксак ишонч белгиси ҳисобланади. Демак ушбу мукофот менга ва мен орқали партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашидаги барча партиядошларимизга берилган юксак баҳо ва ишонч намунаси деб ўйлайман.

Ушбу мукофот бизга ва фаолиятимизга билдирилган ишонч билан бирга катта масъулият ҳисобланади.

Албатта, билдирилган ишонч ва масъулиятни келгуси фаолиятимизда юқори натижалар билан оқлашга ҳаракат қиламиз.

Зеро, рағбат бу фаолликга етакловчи маънавий кучдир.

 

Нурлибай ҚАИПБЕРГЕНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+