Рамазон меҳр-мурувват ойи

11.03.2024 17:03:43

Рамазон ойи маънавий-руҳий ҳаётда, жамиятдаги ўзаро аҳиллик ва меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга. Халқимиз азал-азалдан ушбу муборак кунларда ўзгаларга алоҳида меҳр-мурувват кўрсатган, беморлар ҳолидан хабар олган, кўмакка муҳтож инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаган. Бу анъана мамлакатда олиб борилаётган кучли ижтимоий ҳимоя сиёсатига ҳам уйғундир.
Ана шу анъанага мувофиқ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тўрткўл туман Кенгаши ва партиямиз фаол аъзоси Ибрагимова Малика Абдурасуловна ҳомийлигида 11 март куни тумандаги “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи I-гуруҳ ногирони Сабурова Раъно, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўғувчисидан ажралган II-гуруҳ ногирони Авезова Гулжон ва маҳалладаги ёши улуғ кекса онахонларимиз Дусмагамбетова Алия ва Уразова Боғдагул ҳолидан хабар олинди.


Партия вакиллари маҳаллада яшаётган меҳр ва эътиборга муҳтож онахонлар билан дилдан суҳбатда бўлди, уларга совға-саломлар, хуш кайфият улашди.
Улуғ айём кунлари бундай савоб ишларни қилиш, беморлар ҳолидан хабар олиш ҳар биримизнинг эътиборимизда бўлмоғи зарур, деди С.Таджимуратова
Саховатпеша юртдошларимиз ташрифидан мамнун бўлган онахонлар Ватанимизда инсон, унинг қадри, шаъни нечоғли улуғ эканлигини яна бир бор ҳис етиб, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини тилаб дуолар қилишди.

Таджимуратова Сурайё,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тўрткўл туман Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+