Сабринабону, сенга омад ёр бўлсин!

30.11.2023 15:11:00

     “Адолат” СДП томонидан ўтказилаётган “Конститутуция билимдони” кўрик-танловининг Фарғона вилоят босқичи ёшларнинг чинакам бирдамлик ва ҳамжиҳатлик байрамига айланди, дейиш мумкин.
     Вилоятдаги 19 шаҳар туман босқичларида юқори натижаларни қўлга киритган ёшлар вилоят босқичида муносиб ўрин олиш ва сиёсий-ҳуқуқий билимларини синовдан ўтказиш учун пухта тараддуд билан келганликлари қувонарли. “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши, вилоят прокуратураси, вилоят иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати вакилларидан иборат ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларнинг ҳар бир чиқишларини муносиб баҳолар эканлар, ғолибларни танлов жараёни ҳам баҳс-мунозараларга айланиб кетди.


     Узоқ тортишув ва адолатли қарор чиқариш ҳакамлар учун ҳам осон кечмади. Фарғона вилояти шаънини ҳимоя қилиш истаги билан кўзлари чақнаб турган, илмга чанқоқ ёшлар ҳар бири аслида ғолибликка муносиб.


     Ниҳоят, ғолиб аниқланди. Ички Ишлар Вазирлиги қошидаги Академик лицей ўқувчиси - Сабринабону Неъматова танловнинг республика босқичига йўланмани қўлга киритди.


     Танлов иштирокчиларига партиянинг диплом ва фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.


     Фарғона вилоят босқичининг мутлоқ ғолиби Сабринабонуга омад ёр бўлишини тилаймиз. Ишончимиз комилки, республика танловида ғолибамиз ёруғ юз билан вилоят шаънини ишончли ҳимоя қилади.

“Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши Матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+