Саҳна кўринишларида акс этган Мурожаатнома

18.02.2020 14:02:00

Куни кеча Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан Каттақўрғон шаҳридаги драма театрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 24 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик Палатасига қилган Мурожаатномасининг мазмун моҳияти саҳналаштирилган кўринишда кенг жамоатчиликка намойиш этилди.

Тадбирда партия Сиёсий Кенгаши, шаҳар ҳокимлиги, шаҳар Адлия бўлими, Оила илмий-амалий тадқиқот маркази шаҳар бўлими, маҳалла фаоллари, ҳарбийлар, кенг жамоатчилик ҳамда ОАВлари вакиллари иштирок этди.

Кенг қамровли Мурожаатномада ўтган йил давомида қилинган ишлар сарҳисоби билан бир қаторда халқимиз фаровонлиги ҳамда манфаати учун зарур бўлган аниқ мақсадли вазифалар, бугунги кунда ҳаётнинг ўзи олдимизга қўяётган энг долзарб ва ўткир саволларга чуқур ва ҳаққоний жавоблар борлиги саҳна кўринишлари орқали томошабинларга етказиб берилди. Абдулҳамид Мажидий номидаги Каттақўрғон драма театрининг таниқли актёрлари тадбир ташкилотчилари билан саҳнада ёнма-ён туриб, уларнинг мақсад-муддаоларини томошабинларга бадиий тарзда тўлақонли етказишга кўмаклашдилар.

Тадбир иштирокчилари томонидан Мурожаатномада ўрин олган барча фикр-мулоҳазалар, устувор вазифаларни ўзаро узвий боғлаб турадиган асосий фазилат – бу Ватанимиз истиқлолига фидойилик, шу замин, шу халқнинг фаровонлиги ва бахту иқболи, ёруғ келажаги учун ҳар қандай синов ва машаққатларга тайёр туриш, шу улуғ мақсадларга эришишни олий саодат, ўз ҳаётининг мазмуни деб биладиган инсон буюк давлат арбобининг бедор қалби, шижоати, кенг тафаккури, мустаҳкам ирода ва эътиқоди эканлигини эътироф этиб ўтдилар.

Тадбир сўнгида жамиятимизнинг яқин ва узоқ истиқболга мўлжалланган тараққиёт стратегияси аниқ-равшан белгилаб берган, илм-фан, таълим-тарбия, маданият ва санъат, спорт каби ижтимоий соҳаларни барқарор ривожлантириш, юртимиздаги ҳар бир ҳудуд ва минтақа тараққиётини янги босқичга кўтаришга доир янги режа ва устувор вазифаларни ўзида акс этган, юртдошларимизни фаолликка ундаш, янги-янги марралар сари руҳлантиришда беқиёс аҳамиятга эга бўлган ушбу тарихий мурожаати моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш бўйича амалий таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+