Саховат — беназир қадрият

13.02.2024 12:02:49

Меҳр-саховат халқимизга хос азалий қадриятлардан ҳисобланади. Юртимизда ўзгалар дардига дармон бўлаётган, уларга ҳам моддий ҳам маънавий ёрдам қўлини чўзаётган саховатпеша инсонлар жуда кўп.
Шу ўринда “Адолат” СДПнинг “Саховат — беназир қадрият” лойиҳаси доирасида партиянинг Бухоро вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати - Мақсуд Ҳамидов ҳамда партиянинг Вобкент туман Кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати - Маҳбуба Рўзиева билан биргаликда қатор эзгу ташаббуслар, хайрли тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Саховатпеша депутатлар Вобкент туманида жойлашган “Хайрхуш”, “Дўстлик”, “Чармгарон”, “Истиқлол” МФЙ ларда яшовчи ногиронларнинг ҳолидан хабар олиб, уларнинг муаммоларини ўрганиш мақсадида хонадонларига боришди.


Ташриф давомида “Дўстлик” МФЙда яшовчи 2-гуруҳ ногирони - Ҳакимова Шаҳзоданинг ўғли тадбиркорлик қилиши учун ер кераклигини билдирди. Бундан ташқари, “Чармгарон” МФЙда яшовчи 2-гуруҳ ногирони - Файзиева Зумрад ҳам уй-жойга эҳтиёжи борлигини маълум қилди. Депутат М. Ҳамидов ногиронлардан келиб тушган муаммолар юзасида тегишли мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровларини юборди.
Шунингдек, “Хайрхуш” МФЙ яшовчи 1-гуруҳ ногирони - Очилов Ҳусниддинга озиқ-овқат маҳсулотлари, “Дўстлик” МФЙда яшовчи 1-гуруҳ ногирони - Тоғаева Лолага дори-дармон воситалари, “Истиқлол” МФЙда яшовчи 2-гуруҳ ногирони - Қиличева Турсунбибига озиқ-овқат маҳсулотлари депутат томонидан олиб берилди.
“Савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши лозим”, — деган шиорни ҳар бир инсон ўзига дастуриламал қилиб олиб, доимо яхшиликлар қилиши ҳақиқий инсонийлик фазилатидан дарак беради.
Мақсуд Ҳамидовдек саховатпеша депутатларимиз сафи тобора кўпаяверсин.

Моҳигул Раҳимқулова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+