«Саховат-беназир қадрият»

14.02.2024 07:02:09

Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати Муҳиба Сайфиддинова ҳам партия вилоят кенгаши ҳамкорлигида ана шундай савобли ишга қўл ўрди. Самарқанд шаҳридаги қатор маҳаллаларда аҳоли билан суҳбат олиб бориб уларнинг яшаш шароити, моддий таъминотига оид фикрларига қулоқ тутди. Кимнингдир оиласида дардманд бор, яна биров ишсиз, биров моддий кўмакка муҳтож ва ҳоказо.

«Саховат-беназир қадрият» лойиҳаси доирасида Хўжазулмурод, Сўфи Розиқ маҳаллаларида истиқомат қилувчи «Темир дафтар» ҳамда «Аёллар дафтари»да рўйхатда турган ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган оилаларга 12 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилиши жараёнида уларнинг кўзларидаги миннатдорчилик, юзларидаги севинчни кўриш мумкин. Бундан ташқари, маҳалладаги ёшлар уйда ҳам бўш вақтларини мазмунли ўтказишини мақсад қилиб, ҳу­дуддаги аҳоли хонадонлари учун 100 дан ортиқ бадиий китоблар жамланмалари ҳам тақдим этилди.

Лола Сайидова,
Ўзбекистон "Адолат" СДП
Самарқанд вилоят Кенгаши раиси ўринбосари.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+