“Саховат карвони”га Чироқчидан хайриялар йўналтирилди

07.05.2020 21:05:27

“Сардоба сари саховат карвони” хайрия акцияси доирасида Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги савобталаб инсонлар сидқидилдан кўмак беришмоқда. Хусусан, “Адолат” СДПнинг Чироқчи туман кенгаши депутати, тумандаги 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори Фарҳод Жуманов ҳам ўз ҳисобидан кийим-кечаклар, кўрпа-тўшаклар ва бошқа зарур маҳсулотларни хайрия қилди.

Депутат раҳбарлик қилаётган спорт мактаби жамоаси ҳам худди шундай маҳсулотлар билан ёрдам қўлини чўзишди. 

Айтиш жоиз, Ф. Жуманов тадбиркор сифатида ҳам карантиннинг илк кунларидан тумандаги бир қанча кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга моддий кўмак бериб келаётган эди.

 

Илҳом РАҲМОНОВ

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+