Саховат сафимизни кенгайтирмоқда

16.02.2024 17:02:01

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Саховат- беназир қадрият” лойиҳаси доирасида Андижонда эзгу ишлар амалга оширилмоқда. Партиянинг Андижон шаҳар кенгаши томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбир асосида партиядошларимизнинг кексалар ва имконияти чекланганларнинг хонадонига кириб бориши жамоатчиликни қувонтиряпти.
Андижонлик “адолатчилар”нинг хайрли ишлари ўз ўрнида фуқароларда партиямизга қизиқиш уйғотмоқда. Андижон шаҳар, Шифокор МФЙ 26-уйда яшовчи Алимардон Раҳимов 1-гуруҳ ногирони. Шунга қарамай, у замон билан ҳамнафас, давлатимизнинг бугунги сиёсатини ўрганиб боради.
Жанона Раҳимова, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон шаҳар кенгаши раиси:
-Йўқловимиз Алимардонни қувонтирди. Суҳбатимиз “Адолат” СДПнинг мақсад ва ғоялари ҳақида борганда, қизиқиш билан тинглади. Ўзи каби инсонларга меҳр улашаётганимиз уни сафимизга тортди.
Ҳа, эзгулик ўз самарасини берди. Партиядошларимиз сафи кенгаймоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+