Саховат тадбирлари давом этмоқда

21.12.2023 14:12:08

“Адолат” СДП Когон шаҳар Кенгаши раиси З.Тошева партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар ҳолидан хабар олиш мақсадида, Когон шаҳар “Мустақиллик” МФЙ ҳудудида яшовчи Юра Устиновнинг оилавий аҳволи оғирлиги, моддий томондан қийналганлиги сабабли Халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгаши депутати Ш.Исмутдинов фуқаро хонадонига ташриф буюриб, инсонпарварлик ёрдамини кўрсатди. Саховатпеша депутатларимиз доимо имконияти чекланган фуқаролар ҳолидан хабар олиб, уларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатиши яхши анъанага айланган.

Шоҳжахон Исамутдинов сингари халқнинг дардини тинглаб ёрдам қўлини чўзадиган депутатларимиз борки, партиямиз нуфузи янада юксакларга бўй чўзишига хизмат қилади.

Моҳигул Раҳимқулова,

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши, матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+