“Саховат ва кўмак”: Депутат маҳсулотларни эшик олдида қолдирмоқда

14.05.2020 11:05:59

Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгаши депутати С.Нишонов ҳомийларни жалб этган ҳолда туманнинг “Сариканда”, “Мулғон” ва “Янгариқ” МФЙларида 40 та эҳтиёжманд оилаларга 14 миллион сўмлик пул маблағи  ҳамда 40 килограмм гўшт ва гуруч маҳсулотларини етказиб берди.

Халқ депутатлари Қува туман Кенгаши депутати К.Хасанов “Мўйидин Хасанов” МФЙнинг Қори Ниёзий кўчасидаги 10 та кам таъминланган оилаларни ун, ёғ, картошка, пиёз сингари рўзғор учун зарур маҳсулотлар билан таъминлади.

Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши депутати А.Насиров томонидан “Намуна” МФЙ ҳудудида истиқомат қилиб келаётган 6 та кам таъминланган оилаларга эҳтиёжлари учун пул маблағи ажратилди.

Халқ депутатлари Олтиариқ тумани Кенгаши депутати А.Набиев “Азимобод” МФЙдаги кам таъминланган оилаларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлади. Депутат хонадон аъзоларини безовта қилишни истамай, дарвозани тақиллатиб, маҳсулотларни эшик олдида қолдирди.

Халқ депутатлари Бешариқ тумани Кенгаши депутати Ш.Турсуматов ҳам “Абдураззоқ ота” МФЙ ҳудудидаги эҳтиёжманд оилалар, якка-ёлғизларга ўз кўмагини аямади. Маҳсулотлар хонадонларга элтиб берилди.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+