“Саховат ва кўмак”: Депутатлар имконияти чекланганлар хонадонида

29.04.2020 14:04:35

Партиямиздан сайланган халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши депутатлари карантин даврида имконияти чекланган  фуқаролар хонадонига кириб бордилар. Халқ вакиллари уларнинг саломатликларини ўрганиш баробарида моддий ёрдам кўрсатдилар. Озиқ-овқат маҳсулотларидан ташқари дори-дармонлар тарқатилди.

Зиёвиддин Исомиддинов, халқ  депутатлари Андижон шаҳри Кенгаши депутати:

-Биз бугун бундай инсонларга янада эътиборли бўлишимиз лозим. Улар ҳам маънавий, ҳам тиббий кўмакка мухтож. Партиядош шифокорлар билан шу сабаб маҳаллаларда “Соғлом ҳаёт учун курашамиз!” акциясини ўтказдик.

Йигирмадан ортиқ хонадонларда яшовчиларнинг бу хайрли ташаббусдан кўнгиллари кўтарилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилояти

Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+