“Саховат ва кўмак”: Эҳтиёжманд оилаларга кийим-кечак ва озиқ-овқат тарқатилди

18.05.2020 13:05:09

Карантин даврида Беруний туманидаги эҳтиёжманд оилаларга кўмак бериб келаётган Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг Халқ депутатлари Беруний тумани Кенгаши депутати Н.Кузенбаев томонидан навбатдаги яна бир хайрия иши амалга оширилди.

Тумандаги «Қизилқала» ОФЙ ҳудудида истиқомат қилиб келаётган, кам таъминланган оилалар руйхатида турувчи Хожамуратов Жеткернинг хонадонида бўлиб, унинг оиласи учун зарур бўлган кийим-кечаклар ва озиқ-овқат маҳсулотларини бепул етказиб берди.

 Бундан ташқари яна шундай 3та кам таъминланган, муҳтож оилаларга бепул озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилиб, мурувват кўрсатилди. Хайрия иши давомида депутат Н.Кузенбаев ушбу оилаларда яшовчи вақтинча ишсизларга бўш иш ўринлар ҳақида ҳам маълумотлар бериб ўтдилар. 

Туманда партия фаоллари томонидан “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасидаги каби савоб ишлар янада кенг тус олиб, давом этмоқда. 

 

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+