“Саховат ва кўмак”: Кам таъминланган оилага иссиқхона қуриб берилди

06.05.2020 15:05:03

Фарғона вилоятининг Бувайда тумани 23-Янгиқўрғон сайлов округидан сайланган Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Нодиржон Жумабоев ўзи раҳбарлик қилиб келаётган тиббиёт коллежи жамоаси кўмагида кўп фарзандли, кам таъминланган оила Мавжудахон Болтабоеванинг 0,6 сотихли ер майдонига иссиқхона қуриб берди.

— Томорқадан унумли фойдаланиб, рўзғоримизни таъминлаш ва меҳнатимиз орқали синовли кунларни енгиб ўтишга ҳисса қўшишимиз мумкинлигини тушуниб етдим, – дейди хонадон соҳиби. – Албатта, фарзандларим билан биргаликда иссиқхона имкониятларидан унумли фойдаланамиз.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+