Саховат ва кўмак: Зарбдорда хайрия тадбирлари давом этмоқда

30.04.2020 14:04:11

Президентимиз раҳнамолигида ҳозирги карантин даврида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик, меҳр-оқибат ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон “Адолат” СДП Зарбдор туман Кенгаши ҳамда Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгаши депутати  Исломиддин Аллаёров томонидан тумандаги “Оқбулоқ” қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 10 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида биринчи истеъмол маҳсулотларидан иборат ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилди.

Бу каби якка тартибдаги ҳайрия тадбирлари инфекция тарқалиши хавфини келтириб чиқариши мумкинлиги ва карантин талабларига тўғри келмаслиги боис, ушбу саховат ишлари туман санитария-эпедимиалогия маркази ҳодимларини жалб қилган ҳолда ташкил этилди.

Ҳомийлик ёрдами кўрсатилган фуқаролар қўлини дуога очиб, бизга кўрсатилган бундай эътибор ва ғамхўрликдан кўнглимиз тоғдек кўтарилди дея дунё бўйлаб ёйилган бу офатнинг тезроқ чекинишини сўради.

Бугунги кунда юртимизда “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати кенг қулоч ёймоқда. Бунинг натижасида қўни-қўшнилар, таниш-билишлар ўртасида меҳр-оқибат ришталари янада мустаҳкамланмоқда ва барчамизни хайр-саховат кўрсатишга ундамоқда.

 

Дилрабо ОЧИЛОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Зарбдор туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+