Сайлов қонунчилигининг демократик асослари

28.01.2021 11:01:21

Мамлакатимиз тараққиётининг асосий негизи ва ривожланиш босқичлари  олиб борилаётган ислоҳотларда  намоён бўлади. Ўтказилиши  режалаштирилаётган  бу йилги сайловларга киритилаётган қўшимча  ва ўзгартиришлар  халқнинг сиёсий жараёнларга бефарқ эмаслигида, уларнинг ҳуқуқий онги ва тафаккурининг  юксаклигидан далолатдир.

Ўзбекуистон Республикаси Сайлов кодексига киритилаётган  ўзгартиришлар айни дамда қонунчиликнинг такомиллашишига ва ижобий натижаларни қўлга киритиши муқаррар.

Ўзбекистон Республикаси  Президентнинг 2020 йилги Мурожаатномаси ва Давлат Дастурининг (ПФ–5953) 17-банди  ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йилги сайлов амалиётидан келиб чиқиб, чет давлатларда бўлиб турган фуқароларни сйловчилар рўйхатидан ўзларига тегишли маълумотлар билан танишиш имконияти белгиланмоқда. Уч кунлик муддат сайлов бюллетенларини сайловчилар сонига мутаносиб равишда чиқариш ва сайлов участкаларига ўз вақтида етказиш имкониятини бермагани сабабли, ушбу муддат 5 кунга қадар узайтирилмоқда.

Дарҳақиқат, бу каби сиёсий ўзгартиришлар  бутун халқнинг ушбу сиёсий жараёнга қамраб олишдир. Бу албатта  бўлажак сайловларда ўз натижасини беради.

 

 

                                                                      Сарвиноз Каримова,

Қарши туман 69-умумтаълим мактаби ўқитувчиси, партия фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+