Сайловчи билан мулоқотдан муаммо ечимига ўтилди

18.09.2020 16:09:09

 

Партиянинг Тахтакўпир тумани Кенгашидаги ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги юридик ва жисмоний шахслар билан бевосита суҳбатлар уюштириш, қонунлар ижроси ва ислоҳотларнинг амал қилиш даражасини ўрганиш мақсадида “Атакол” ОФЙ ҳудудида уйма-уй юриб, аҳоли муаммоларини тинглади.

Мулоқат давомида маҳалла аҳолисидан кўплаб таклиф ва мурожаатлар тушди. Улар асосан ички йўлларни таъмирлаш, бандлик ва кредит олиш билан боғлиқ масалалар бўлиб, аксарияти жойида ҳал этилди, қолганлари бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланиб олинди.

Хусусан, ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаро Умида Дуйсенбаева кўп йиллардан буён ишсиз эканлигини айтиб, иш билан таъминлашда ёки вақтинча бўлса ҳам бирор бир иш билан банд бўлиш мақсадида тикув машинасини олишда ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Ушбу мурожаат юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати А.Қурбанбеков туман Бандликка кўмаклашиш марказига депутатлик сўрови билан бирга мурожаат эгасининг тегишли ҳужжатларини ҳам тақдим қилди.  

Бундан ташқари депутат ташаббуси билан ушбу кўп қаватли уйлар олдида ҳашар йўли билан ободонлаштириш ишлари ташкиллаштирилди. Ободонлаштириш ишлари давомида тўпланиб қолган чиқиндилар олиниб, симёғочларга чироқлар ўрнатиб берилди.

Бошқа масалалар бўйича ҳам билдирилган мурожаатларни депутат тегишли ташкилотлар орқали ечиб беришга ҳаракат килишини маълум қилди.

Арал ҚУРБАНБЕКОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Тахтакўпир тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+