Сайловчилар депутат фаолиятидан қониқдими?

09.09.2019 14:09:33

Ўзбекистон “Адолат” СДП Халқ депутатлари Ромитан туман Кенгаши депутати Даврон Шукуров беш йиллик депутатлик фаолияти давомида сайловчилар билан учрашиб, муаммолар ечимини топишга кўмаклашган, уларнинг мурожаатларини ўрганган. Депутат сайловчилар билан бўлиб ўтган навбатдаги учрашувда уларга ўзининг беш йиллик фаолияти тўғрисида ҳисобот берди. Албатта, фаолиятда муаммолар йўқ эмас. Айниқса, туман Кенгаши сессия ва доимий комиссияларга масала киритишда депутатнинг фаоллиги сезилмаган. Тегишли ташкилотларга чиқарилган депутатлик сўровларининг жавоблари эса назоратга олинмаган. Учрашувда фуқаролар бевосита депутат томонидан айтиб эшиттирилган ҳисобот юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгаши депутатлари Нодира Мўминова ва Дилфуза Эргашоваларнинг ҳам ҳисоботлари сайловчиларга тақдим этилди. Беш йиллик фаолиятлари давомида мурожаатларнинг амалий ечимларига эътибор қаратишган. Аҳоли билан мунтазам равишда ишлаш тизимини йўлга қўйганликлари, кам таъминланган оилаларга ижтимоий кўмак бериб келганликлари сайловчилар томонидан қўллаб-қувватланди.

Шунингдек, депутатлар томонидан берилган ҳисоботда партия лойиҳалари доирасида олиб борилган ўрганишлар, шаҳар Кенгаши сессия ва доимий комиссияларига киритилган масалалар асосида уларнинг ҳал этилганлиги ҳам тилга олинди.

Албатта, йўл қўйилган камчиликлар ҳам йўқ эмас. Хусусан, муаммони ўрганишгандан сўнг тегишли ташкилотларга чиқарилган депутатлик сўровларига аксарият ташкилотлар ноаниқ жавоблар қайтаришган, натижада муаммо ечилмай қолган. Агар депутат ташкилотдан аниқ жавобни талаб қилса, муаммо ҳал этилади, аҳоли манфаатлари эса ижобий жиҳатдан таъминланади. Учрашувда ҳар бир депутат йўл қўйилган шу каби муаммоларни тилга олишар экан, уларга алоҳида эътибор қаратишга ва ижобий жиҳатдан ёндашишга сўз беришди.

 

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+