Сайловчиларнинг таклиф ва истаклари ўрганилмоқда

06.01.2024 14:01:02

Сайлов жараёнлари арафасида мамлакатимизда фаолият юритаётган сиёсий партиялар томонидан ўз Сайловолди дастурларини янги мақсад ва ғоялар асосида янада мукаммал қиёфасини яратиш ишлари қизғин паллага кирди. Халқ ишончига сазовор бўлиш, сайловчиларни ягона мақсад сари бирлаштириш ва халқ фаровонлиги, ватан тараққиётига муносиб ҳисса қўшишдек эзгу ҳаракатлар мужассам бўлган дастурларни яратиш учун, энг аввало, халқимизга яқинроқ бўлиш, уларнинг орзу-истаклари, таклифларини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга.


“Адолат” СДП Фарғона вилоятининг туман, шаҳар Кенгашлари раислари ва депутатлар ана шу ният билан маҳаллаларда, корхона ва ташкилотларда, тиббиёт муассасаларида бўлишиб, аҳоли билан юзма-юз мулоқот олиб боришмоқда.
Ўзбекистон "Адолат" СДП Қўқон шаҳар Кенгаши томонидан партиянинг "Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш — демократик жамият пойдевори!" лойиҳаси доирасида Фарғона вилояти 1-сонли туманлараро Фтизиатрия шифохонасининг малакали шифокор ва ҳамширалари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматнинг сифат ва самарадорлигини янада оширишда партиянинг Сайловолди дастурига таклифлар киритиш муҳим аҳамият касб этиши инобатга олиниб, бу борада соҳа мутахассисларининг берган ғоялари, таклиф ва истаклари ўрганилди.
Тадбир сўнгида шифохонанинг амбулатория бўлими бошлиғи - Рўзали Тошназаров бошчилигида ўнлаб тиббиёт ходимлари партия аъзолигига қабул қилинди. “Адолат” СДП Қўқон шаҳар Кенгаши раиси - Бахтиёр Сидиқов томонидан уларга аъзолик билети ва партиянинг эсдалик совғалари топширилди.
Бу каби тарғибот тадбирлари шаҳардаги руҳий касалликлар шифохонасида ҳам ташкил этилиб, жамоа томонидан партиянинг келгусидаги сайловолди дастури учун берилган таклифлари ўрганилди. Партия сафига кириш истагини билдирган ўнлаб фидойилар партия сафига қабул қилинишди ва уларга партиянинг мақсад ва ғоялари битилган буклетлар, эсдалик совғалари топширилди.

“Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+