Сайловнинг адолатли ўтиши кимга боғлиқ?

26.09.2019 20:09:57

 

Республикамизда муҳим сиёсий жараён - Олий Мажлис палаталари ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик бошланди. Сиёсий тадбирни қанчалик адолатли ўтиши ваколатли вакиллар ва кузатувчиларга боғлиқ. Шу сабаб бу вазифага энг муносиб номзодлар танлаб олинмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Шахрихон туман кенгаши ташабуси билан ташкил этилган “Кузатувчи ва ваколатли вакил сайлов жараёнининг муҳим иштирокчиси” мавзусидаги давра суҳбатида тумандаги мавжуд 73 та сайлов участкаларига бириктирилган вакиллар иштирок этди. Сайлов қонунчилиги, кузатувчи ва ваколатли вакилнинг ҳуқуқларига бағишланган маърузалар билан танишилди.

Давра суҳбати якунида Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг сайловолди дастури лойиҳаси  юзасидан таклифлар билдирилди.

Аъзамжон ХОЛИҚОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Шахрихон туман кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+