Сайловолди дастурини шакллантиришда ёшларнинг ўрни

10.01.2024 17:01:56

“Адолат” социал демократик партияси Самарқанд вилоят, Паяриқ туман Кенгаши Ёшлар қаноти ташаббуси билан Сайловолди дастурини шакллантиришда ёшларнинг ўрни ва таклифлари мавзуси доирасида Паяриқ туман Ёшлар агентлиги биносида маҳалла ёшлари иштирокида маънавий-маърифий тадбир ташкил қилинди. Йиғилишда партиянинг Паяриқ туман Кенгаши раиси, Ёшлар ишлари агентлиги Паяриқ туман бўлими ходими ҳамда “А. Навоий” маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва маҳалла фаоллари иштирок этишди. Тадбирда партиянинг ғоявий мақсадлари, ёшларни ҳуқуқий билимларини янада ошириш ва уларнинг интеллектуал салоҳиятини ўстиришга қаратилган савол-жавоблар ҳам бўлиб ўтди. Шунингдек, тадбир иштирокчилари томонидан жойлардаги аҳолини ўйлантирадиган мавжуд муаммолар юзасидан таклифлар олинди.

Азамат Товбоев,
Самарқанд вилояти,
Халқ депутатлари Пайариқ туман Кенгаши депутати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+