Сайёр тиббий кўрик беморлар дардига малҳам бўлмоқда

10.10.2022 15:10:19
Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий маданиятини юксалтириш, беморлар дардига малҳам бўлиб, юртдошларимизнинг жамиятдаги қадрини улуғлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Халқимизда «Эл соғлиги — юрт бойлиги», деган нақл бежиз айтилмаган. Зеро, ҳар бир инсон ўз мақсадига эришиши учун энг аввало, ҳар томонлама соғлом бўлиши лозим. Инсон қачон соғлом бўлади, қачонги сифатли тиббий хизматдан фойдаланса.

“Адолат” СДП Сайхунобод туман Кенгаши томонидан оғир аҳволдаги ётиб қолган беморлардан хабар олиш ва уларга малакавий тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Сайхунобод тумани Гулбулоқ МФЙ да яшовчи 1-гуруҳ ногирони 1944 йил Алимова Иқбол, 2-гуруҳ ногирони 1961 йил Худойбердиева Кароматлар Сайхунобод туман тиббиёт бирлашмаси патронаж бригадаси томонидан хонадонларида бўлиб, замонавий тиббий анжомлар қўлланган холда тиббий кўрикдан ўтказилиб, керакли тавсиялар берилди.

Тиббий кўрик доирасида маҳалла аҳолисининг тиббий-ижтимоий муаммолари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, шифокорлар томонидан турли касалликлар келиб чиқишининг олдини олиш, фуқароларнинг тиббий саводхонлигини ошириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича суҳбатлар ўтказилди.

Дарҳақиқат, касалликни олдини олиш оила учун ҳам жамият учун ҳам самарали ва фойдалидир. Шу боисдан мамлакатимизда профлатик тиббиёт ривожига устувор аҳамият қаратилмоқда. Шундай жонкуяр партиямиз аъзолари жойларда аҳолини соғлиғини сақлаш, сиҳат-саломат бўлишлари учун ўзларини камтарона ҳиссаларини қўшмоқдалар.

“Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+