Саломатлик йўлида бирлашяпмиз

07.09.2019 16:09:28

Бекобод шаҳар тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда партиянинг “Саломатлик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида “Металлургия” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси учун тиббий кўрик ташкил этилди.

Тиббий кўрикка 20 нафар фуқаро, жумладан, кексалар, оналар, болалар, ўсмирлар жалб қилинди. Тиббиёт бирлашмасига қарашли 1-сонли поликлиниканинг ушбу худудга бириктирилган шифокори С.Маҳмудова касаллиги аниқланган беморларга зарур маслаҳатларни берди. Тегишли ташхис асосида 4 нафар фуқаро амбулатор ва 5 киши стационар шароитда даволанишга тавсия этилди.

Тиббий кўрик доирасида соғлом турмуш тарзи асослари, оилада тиббий маданиятни юксалтириш ҳамда касалликлар профилактикаси юзасидан тарғибот тадбири ташкил этилди.

Фотима САТТАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот котиби

 

.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+