Саломатлик посбонлари энди велосипедда ҳаракатланади

08.04.2024 17:04:09

Ўтган 5 йил давомида Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партиясининг мамлакат тараққиёти, халқ фаровонлиги йўлида илгари сурган мақсад ва ғоялари халқимиз ҳаётида ўз аксини топа олди.
Сайловолди дастурида эътироф этилганидек, аҳоли саломатлиги – улкан бойлик, жамиятнинг барқарор ривожланиши гаровидир. Аҳолига кафолатли тиббий хизмат кўрсатиш, тиббиёт ходимлари меҳнатини рағбатлантириш, замонавий технология ва даволаш усулларини кенг жорий қилиш, соғлиқни сақлаш тизимини қайт шакллантириш борасида олиб борилган ишлар самарасидан барчамиз бирдек баҳрамандмиз.
Ўзбекистон “Адолат” партияси Фарғона вилоят Кенгаши сафларидан бугунги кунда минглаб тиббиёт ходимлари ўрин олгани барчамизни қувонтиради.


Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Фарғона вилояти Кенгаши ташаббуси билан касалликка қарши курашиш ва беморлар ҳолидан хабар олишни тезкор амалга ошириш мақсадида шаҳар ва туманларда фаолият юритаётган 10 та ҳудуддаги патронаж ҳамшираларига велосипедлар топширилди.
—Бугунги тадбир патронаж ҳамширалар фаолиятини яхшилаш, уларнинг оғирини енгил қилиш мақсадида ташкил этилди, — деди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Бобур Примқулов. — Бу ҳам вилоят аҳолиси ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга хизмат қилади.
Фарғона вилоятининг шаҳар ва қишлоқлари бўйлаб оқ халатли ҳамшираларни велосипедларда учратиш кишига ўзгача завқ бағишлайди. Саломатлик посбонлари учун бу эътибор уларни янада касбига меҳр-муҳаббат билан ишлашга ундайди.

Шаҳноза Аҳмедова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Фарғона шаҳар Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+