Сардобада сайловга тайёргарлик қандай?

30.09.2019 21:09:28

Маълумки, жойларда сайловларга тайёргарликлар муносабати билан мазкур сиёсий жараённи самарали ташкил этиш мақсадида тегишли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйҳатга олиниб, сайловда бевосита қатнашишлари учун  гувоҳнома тақдим этиладиган кузатувчи ва ваколатли вакилларни  ўқитиш ишлари ташкил этимоқда.

Жорий йилнинг 27 сентябрь куни Ўзбекистон  “Адолат” СДП Сардоба ҳамда Оқолтин туман Кенгашларида ҳам ушбу муносабат билан семинар-тренинглар ўтказилди.

Семинар-тренингда партиялар томонидан кузатувчи сифатида тавсия этилганлар ҳамда ваколатли вакиллар ўқитилди. Ўқув туман партия Кенгаши раислари ва фаоллари томонидан олиб борилди.

Бу йилги бўлиб ўтадиган парламент ҳамда маҳаллий Кенгашларга сайловларда кузатувчилар ва ваколатли вакилларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, нималарга эътибор қаратишлари лозимлиги ҳақида атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.

Бекзод БЕКМУРОДОВ

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сардоба туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+