Семинарлар давом этмоқда

12.12.2023 16:12:00

Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятини самарали ташкил этишда партия гуруҳлари иштироки” мавзусида семинар ташкил этилди.
Марказ томонидан ташкилланган мазкур семинарда "Адолат" СДП вилоят, шаҳар, туман Кенгашлари раислари, депутатлар ва етакчи мутахассислар иштирок этдилар.

Семинарда сўз олган "Адолат" СДП Фарғона вилоят Кенгаши раиси Шаҳноза Ғаниева халқ ишончини қозониш, мамлакатимиз ижтимоий –сиёсий ҳаётида янада фаол бўлиш ва ҳамжиҳатликдан иш юритиш партиянинг нуфузини янада ошириши ҳақида сўз юритар экан, марказ томонидан ўтказилаётган семинар ҳам иштирокчиларнинг келгуси фаолиятида аст қотишини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятини самарали ташкил этишда партия гуруҳларини иштироки, партия гуруҳларининг фаолиятининг ҳуқуқий асослари мавзусида марказнинг Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси бош мутахассиси Адҳамжон Орипов, партия гуруҳлари фаолияти сарҳисоби: ютуқлар ва муаммолар ва таклифлар юзасидан эса Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашидаги "Адолат" СДП партия гуруҳи раҳбари Дилоромхон Меҳмонова маърузалари тингланди.

Шунингдек, семинар давомида Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутати Озодахон Дадажонова “Партия гуруҳлари томонидан меъёрий ҳужжатларни юритилиши ва амалиётга қўллаш тартиби”, Фарғона шаҳар Кенгаши депутати Бунёд Аҳмадалиев “Депутатларнинг сайловчилар билан уни депутатликка номзод қилиб кўрсатган сиёсий партия билан олиб борадиган фаолияти тартиб –тамойиллари” ҳақида ҳам фикр юритдилар.

 “Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+