Шифокор партиядошларимиз ҳар жабҳада фаол

02.02.2021 14:02:16

Маълумки, мамлакатимизда рўй берган оғир ва синовли кунларда  саломатлик йўлида бирлашиб, қаҳрамонлик кўрсатган тиббиёт ходимларининг аксарияти  партиядошларимиз экани қувонарлидир. Улар нафақат тиббиёт, балки кўплаб  соҳаларда ҳам саломатлик йўлида бирлашиб барчага намуна бўлишмоқда. Айниқса, уларнинг инсон саломатлиги учун энг муҳим саналган спорт соҳасига бўлган иштиёқи таҳсинга лойиқдир. Буни эса уларнинг доимий одатига айланиб улгурган спорт мусобоқаларидан билиб олса бўлади.  

   Хусусан, Урганч Тиббиёт коллежида "Партиянинг саломатлик йўлида бирлашайлик"  лойиҳаси доирасида Республика онкология ва радиология илмий амалий маркази Хоразм филиалидаги БПТ ҳамда  вилоят Болалар кўп тармоқли марказидаги БПТлар  ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича мусобоқа кўтаринки руҳда ташкил этилди.

 Мусобоқа давомида ҳар иккала томон ҳам фаолликни қўлдан бермай жонбозлик кўрсатиши натижасида  ўйин дуранг ҳисоби билан якунланди.  Иштирокчилар партиянинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Асосийси,  шифокор партиядошларимиз саломатлик йўлида бирлашиб  барчага  намуна  бўлишди.

Бу каби мусобоқалар давом этмоқда.

 

                                                                                                          Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                      Ўзбекистон "Адолат" СДП

                                                                                Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+