“Шодлик»да «Яшил макон» лойиҳаси доирасида «долзарб 40 кунлик» тадбири бошланди

02.11.2022 17:11:28

Бухоро шаҳридаги «Шодлик» маҳалласига киришингиз билан сизни яшил олам қаршилайди. Атроф гулзор, баланд-баланд манзарали дарахтлар билан файзли. Ҳудудда мавжуд 40 та кўп қаватли уйлар атрофлари маҳаллий аҳоли меҳнати билан шу пайтгача ҳам яшил олам билан зийнатланиб келинган.

Бугунги кунда ҳудудда. 4200 нафарга яқин аҳоли яшайди. Аҳамиятлиси, маҳалладаги ҳар бир фуқаро ўзига тегишли бўлган томорқа ер ва боғларга меҳр билан қараб келишади. Аввалроқ, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йилнинг 20 октябрдан «долзарб 40 кунлик» тадбирлар бошланиши хабар берилганди.

Акция доирасида «Адолат» СДП Бухоро шаҳар Кенгаши раиси Жўрабек Жўраев, халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутати О.Рофиева, бошқа фаоллар иштирок этишди. Кўп қаватли уйлар атрофида арча кўчатлари ўтқазилди.

«Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+