Сифатли тиббий хизмат йўлидаги ўрганишлар

05.11.2020 11:11:25

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП “Ақлли тиббиёт” лойиҳаси доирасида партия фаолларидан таркиб топган ишчи гуруҳлари томонидан Қорақалпоғистон Республикасидаги барча тиббиёт муассасалари чуқур ўрганилмоқда.

Ҳудудларда ўтказаётган учрашувлар ҳамда ўрганишларимиз шуни кўрсатмоқдаки, юртимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида ҳали талайгина муаммолар ўз ечимини кутиб турибди.

Ушбу хафтада Нукус шаҳри, Беруний, Қонликўл, Тахтакўпир, Шўманай, Тахиатош, Мўйноқ ва Нукус туманларида лойиҳа доирасидаги ўрганишлар олиб борилиб, барчасида малакали кадрлар етишмовчилиги, замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан тўлиқ таъминланмаганлиги каби муаммоларнинг борлиги аниқланди.

Сўнгги пайтларда тиббиёт муассасаларимиз кўплаб замонавий янги тиббий ускуналар билан таъминланаётганлиги сир эмас. Айниқса, туман ва қишлоқ врачлик пунктларига хориждан замонавий тиббий жиҳозлар олиб келинаяпти. Бу қувонарли ҳол, албатта. Аммо улар билан ишлайдиган малакали кадрларни етарли, дея олмаймиз. Тўғри, шаҳарларимиздаги марказий касалхоналар, оилавий поликлиникаларда аҳолига хизмат кўрсатиш борасида сезиларли ўзгаришлар бор. Лекин қишлоқ худудларида яшайдиган аҳоли учун махсус олиб келинган ускуналарда маҳорат билан ишлайдиган мутахассислар сони жуда оз.

Шу каби муаммолар умумлаштирилиб, бу бўйича таклифлар ишлаб чиқилиб маҳаллий Кенгаш сессия мажлислари кун тартибларига масалалар киритиш ва мавжуд муаммоларга ечим бўла оладиган муҳим қарорларнинг қабул қилинишига эришиш ҳамда унинг тўлиқ ижросини таъминлашга аҳамият қаратилган.

Бизнинг “Ақлли тиббиёт” лойиҳаси доирасидаги ўрганишлардан асосий мақсадимиз – мамлакатда замонавий асбоб-ускуналар ва жамланган малакали кадрлар билан таъминланган юқори технологияли самарали тез тиббий ёрдам хизматини шакллантиришда, ушбу соҳада илмий, услубий ва таълим салоҳиятини ривожлантиришда, тез тиббий ёрдам тизимида замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан таъминланишида партия фаолларининг, депутатларининг ҳиссаларини қўшишдан иборат.

Чунки партия аҳолининг барча ижтимоий қатламлари ўз вақтида, мунтазам, сифатли тиббий хизматдан фойдаланишини таъминлаш тарафдоридир.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+