Сифатсиз дори воситаларига ўрин йўқ

09.12.2019 11:12:42

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг сайловолди дастури мамлакатимиздаги муҳим сиёсий жараён - сайловлар арафасида қизғин муҳокама қилинмоқда.

Жорий йилнинг 2 декабрь куни Нукус туманида «Сифатсиз ва қалбакилаштирилган дори воситаларига қаршимиз!» шиори остида маданий-кўнгилочар акция ўтказилди.

Ушбу акция партиянинг дастурий ғоя ва мақсадларини омма орасида кенг тарғиб қилишга қаратилди. Унда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, туман ва шаҳар Кенгаши ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари туман кенгаши депутатлигига қўйилган номзодлар, партия фаоллари ҳамда кўнгиллилар иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар бу йилги сайловлар арафасида олға сурилаётган энг муҳим вазифаларга тўхталиб ўтишди. Жумаладан, аҳолини ижтимоий аҳамиятга эга, юқори самарали хавфсиз дори-дармон ва тиббий воситалар билан арзон нархларда таъминлаш, қалбакилаштирилган ва сифатсиз дори-дармонларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратганлиги таъкидланди. Жорий йилги сайловлар бутунлай янгича ҳуқуқий шароитда ўтиши эътироф этилди. Ушбу сиёсий жараёнга Ўзбекистон «Адолат» СДП ҳам жиддий тайёргарлик кўраётгани таъкидланди.

Акция давомида юзма-юз мулоқотлар ва турли масалалар бўйича савол-жавоблар юртдошларимизда “Адолат” СДП ғояларига хайрихоҳлик тобора кучайиб бораётганлигини кўрсатди.

Шунингдек, акция доирасида Ўзбекистон «Адолат» СДПдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига 8-Оқманғит сайлов округига номзод этиб рўйхатга олинган Атабаев Алимбай Сапарбаевичнинг сайловчилар билан учрашуви ҳам бўлиб ўтди. Номзод ўзининг дастурида “Ақлли тиббиёт” тизимини шакллантириш, тиббиёт соҳасига замонавий АКТларни кенг жорий этиш, аҳолини хавфсиз дори-дармон воситалари билан таъминлаш, ушбу йўналишда депутатлик ва жамоатчилик назоратини кучайтириш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш бўйича таъсирчан қонунчилик механизмларини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий қилиш вазифаларининг бири эканлигини таъкидлаб ўтди.

Учрашувда туман аҳолиси, яъни маҳаллаларда истиқомат қилувчи турли ёшдаги сайловчилар қатнашиб, номзоднинг  дастурида  баён  этилган  асосий йўналишлар билан яқиндан танишдилар.

Учрашув якунида иштирокчилар ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдириб, саволларига батафсил жавоблар олишди.

«Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+