Сифатсиз дори воситаларига қаршимиз

16.01.2024 14:01:03

Дорихонага кирган бемор борки, сотиб оладиган дорининг нархига эътибор қаратади. Унинг сифати ва истеъмолга қай даражада яроқлилиги билан ҳамма вақт ҳам қизиқмайди. Айнан шу сабаб, айрим ҳолларда ўз саломатлигимизга салбий таъсир қилувчи дориларга дучор бўламиз.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон “Адолат” СДП бир неча йилдирки сифатсиз дори воситаларига қарши курашмоқда. Партиянинг Андижон вилоят, Балиқчи туман кенгаши томонидан дорихоналарда олиб борилган ўрганиш ишлари ҳам шу мақсадга қаратилди. Партиядошларимиз биринчи навбатда сотувчилар олдига: "Сотувдаги дори воситалари сифатлими?", - деган саволни қўйишди. Бунга жавоб олиш баробарида нарх-наво ва истеъмол учун яроқлилиги ўрганилди. Дориларни сақлаш қоидаларига амал қилиниши ҳам эътибордан четда қолмади.
Абдулатиф Исроилов, “Набижон” фирмасига қарашли дорихона мудири:
- Фаолиятимиз инсон саломатлиги билан боғлиқ. Шу сабаб доим масъулият билан ишлашимиз лозим. Дори воситаларини олиб келишда унинг сифати биз учун асосий шарт. Шифокор тавсияси бўлгандагина савдо қиламиз. Фуқароларнинг тиббий маданияти ўсиб бормоқда. “Адолатчилар”нинг бу ташаббусини қўллаб-қувватлайман. Жамоатчилик назорати зиммамиздаги масъулиятни оширади.
Тадбир доирасида тумандаги ўнга яқин дорихоналар фаолияти ўрганилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Андижон вилоят кенгаши Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+