Сирдарёлик футбол юлдузи ёшлар билан учрашди

08.02.2024 15:02:17

   Футбол миллионлар ўйини. У ҳар бир инсонни ўзига торта оладиган спорт турларидан бири. У жамоавий ўйин бўлганлиги учун ҳам қизиқарлидир. Бугунги кунда юртимизда футбол жадал ривожланиб бормоқда. Ўзбекистонда ҳам футбол биринчи рақамли спорт тури ҳисобланади. Охирги йилларда шахсан давлат раҳбарининг ўзи футболга алоҳида эътибор қаратиб, ушбу спорт турининг ривожи йўлида қатор қарорларга имзо чекди. “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 4 декабрдаги 5887-сон Президент Фармони юртимизда футбол спорт турини ривожланишига катта ютуқ бўлди десак адашмаймиз.


   Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани 39-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Адолат” СДП Сайхунобод тумани Кенгаши депутати Малик Ахмедов ташаббуси билан "Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!" шиори остида футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси, Осиё U-20 чемпиони, Осиё CUP -2023 чорак финал иштирокчиси Аббосбек Файзуллаевнинг мактаб ўқувчилари билан учрашуви бўлиб ўтди.


   Сирдарё вилоят Сайхунобод туманида туғилган Аббос Файзуллаев — “Пахтакор” футболчиси бўлиб, 2022 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши ёш футболчиси сифатида эътироф этилган. 2023 йилнинг март ойида ёшлар терма жамоаси (U-20) билан биргаликда Осиё кубогида ғолиб чиққан, шунингдек, турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилган. 2023 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси унвонига сазовор бўлгани сирдарёлик ёшларнинг футбол спорт тури соҳасидаги ютуғидир.


   Учрашувда футбол юлдузи томонидан ёшлар вақтларини бесамар ўтказмасдан, спорт билан мунтазам шуғулланиш кераклиги ,бунинг учун барча имкониятлар яратилганлиги, ватанимиз довруғини жаҳонга танитишда спорт муҳим омил эканлиги ёшларга алоҳида таъкидланди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Сирдарё вилоят кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+