Сиёсий ўқув депутатларни фаолликка ундади

15.02.2021 11:02:44

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида депутатлар олдига аниқ вазифа қўйиб, бугунги замон талаби билан ишлаш кераклигини таъкидлаган эдилар.

Ушбу вазифаларнинг амалий ҳаётдаги ифодасини бажариш мақсадида Ўзбекистон «Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан маҳаллий Кенгаш депутатларига сиёсий ўқув ўтказилди. Партиянинг Тошкент шаҳар туманларидан сайланган барча депутатлар иштирок этган ушбу давра суҳбатида депутатлик фаолияти юзасидан партия фаол фахрийлари кенг тушунча ва маълумотлар берди. Жумладан, депутат ваколатига кирувчи функциялар, улардан қандай фойдаланиш зарурлиги бўйича тавсиялар айтилди.

Сиёсий ўқув давомида партияда бир неча йиллардан буён фаолият кўрсатиб келаётган Ташпўлат Матибаев, Собир Турсунов каби тажрибали депутатлар ўз маслаҳатларини аямади. Шунингдек, фаол депутатлар келгусидаги режалари билан таништириб, бир қанча лойиҳаларини анжуман иштирокчиларига тақдим этди. Мазкур лойиҳаларнинг ишлаш принциплари, амалий ҳаётда ўз аксини топиши бўйича изоҳлар келтирилди. Мавзу юзасидан иштирокчиларнинг мулоҳазалари тингланиб, ўзаро фикр алмашилди.

Давра суҳбати пойтахт ҳудудида партиядан сайланган барча депутатларни ўз масъулиятларини чуқур англатган ҳолда фаолликка чақирди.

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+