Сиёсий ўқув самараси

04.03.2020 16:03:44

     Қарши шаҳридаги  Қашқадарё вилояти маданияти ва тарихи давлат    музейида Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят, туман, шаҳар Кенгаши раислари, масъул ходимлари учун тизимли равишда амалга ошириладиган  сиёсий ўқув кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

     Дастлаб ўқувда партия вилоят Кенгаши раиси Рўйиддин Раупов тўпланганларга  давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси  мазмун моҳиятини батафсил тушунтирди.

     -Мурожаатномада  ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни  чуқурлаштириш, барқарор ўсишни таъминлаш, коррупцияни олдини олиш учун Президентимиз аниқ таклифларни илгари сурдилар,-деди Рўйиддин Раупов.-Саноат корхоналарини техник ва технологик янгилаш, хизмат кўрсатиш соҳалари, қолаверса, халқ хўжалигининг барча тармоқларини рақамли иқтисодиётга ўтказиш бугуннинг долзарб вазифасидир.

     Маърузачи ўз сўзида Мурожаатномага  асосан партия ташкилотлари  ва депутатлар томонидан олиб борилаётган  ишлар, қонунчилик ташаббуслари, муаммо ва уларнинг ечимлари, галдаги вазифалар ҳақида қизиқарли маълумотлар берди.

     Шунингдек, сиёсий ўқувда “Ҳуқуқий-ижтимоий давлат қуриш-пировард мақсадимиз” масзуида партия вилоят Кенгаши раиси ўринбосари  Гулноза Раджабова,  “Мамлакатимизда кўппартиявийлик тизимини ривожлантиришнинг норматив-ҳуқуқий базаси, сиёсий партияларнинг бир-биридан фарқи, мақсад ва вазифалари, электорати” мавзуида партия вилоят Кенгаши бош мутахассиси Дилрабо Чориева,  “Фуқароларнинг партияга аъзо бўлиш  тартиби, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, аъзолар ҳисоботини юритиш механизми”  мавзуида партия вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Абдулазиз Абдиев, “Партия аъзолик бадалларини  йиғиш тартиби” ҳақида вилоят Кенгаши бош  ҳисобчиси Малоҳат Самиевалар маъруза қилишди.

     Сиёсий ўқувда партиянинг мақсад ва вазифалари, Сайловолди дастурини аҳоли ўртасида  кенг тарғиб этиш маҳоратини ошириш йўллари  белгиланди. Аҳоли билан юзма-юз мулоқотларга киришишни янада такомиллаштириш юзасидан  тажриба алмашилди. Турли ташкилотлар  ҳамкорлигида  тадбирлар ташкил этиб, ташаббус кўрсатиш ва фуқароларни  “Адолат” СДПга жалб этиш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

       Сиёсий ўқувда баъзи туман партия ташкилотлари  имконият даражасида фаолият кўрсатмаганлиги  таҳлил этилиб, жиддий танқид остига олинди.

     Бу каби камчиликларга барҳам бериш юзасидан машғулотларда аниқ йўл-йўриқ  ва кўрсатмалар берилди.

     -Бу каби сиёсий ўқувлар фаолиятимизни  янада жадаллаштиради,-деди партиянинг Яккабоғ туман Кенгаши раиси Бойназар Доверов.-Ўйлайманки, бугунги  амалий машғулотлар иштирокчилари энг керакли маълумотларга, айниқса, чуқур сиёсий билимларга эга бўлишди. Бу биринчидан бизни ўз фаолиятимизда янада масъулиятли бўлишга чорласа, иккинчидан, кунлик иш самарадорлигимизни  оширади.

                                                                    

Комил САХАТОВ,

“Адолат” СДП Қашқадарё вилояти Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+