Сиёсий саводхонликни кучайтириш вақти келди

15.04.2020 12:04:53

Мамалакатимизда эълон қилинган карантин даври барчамизни огоҳлик ва ҳушёрликка чақирди. Албатта, мана шундай мураккаб вазиятда ҳар бир инсон ўз вақтидан унумли ва самарали фойдаланиши шарт. Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши ходимлари ҳам ўз олдига қўйган аниқ мақсад сари қадам қўйишар экан, шубҳасиз, аҳолининг сиёсий саводхонлигини ошириш, уларнинг дунёқарашини кенгайтириш борасида ўзларининг саъй-ҳаракатларини янада кучайтиришди. Албатта, улар аҳоли билан бевосита вебинар усули орқали мулоқотни йўлга қўйиб, ҳафтанинг ҳар сешанба кунлари “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори” лойиҳаси доирасида сиёсий ўқувни ташкил этишди.

Ҳар бир туман ва шаҳар Кенгаши раиси ҳудудлардаги маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари билан бирга онлайн тизими орқали ўқувни намунали ташкил этишга киришар экан, ўз сўзида улар дастлаб карантин қоидаларига, хусусан, фуқаролар билан мулоқоти чоғида санитария-гигиена қоидаларига риоя этиши, масофани сақлаган ҳолда суҳбатлашиши, тиббий ниқоб ва қўлқопдан мунтазам равишда фойдаланиши зарурлиги тўғрисида айтиб ўтишди. Шунингдек, ўқув давомида коронавирус пандемияси нима, қаердан келган, ундан қандай ҳимояланиш зарур, унинг аломатлари ҳақидаги батафсил тушунчалар фуқароларнинг касаллик билан боғлиқ қарашларини шакллантирди. Энг муҳими, уларни тозаликка риоя этишга чақирди.

Меҳринисо Абдуллаева, Бухоро шаҳар “Чорбахоса” МФЙ фаоли:

  • Бугунги кун барчамизни бирдамликка чақирди, меҳр-оқибат тушунчаларини англай бошладик. Айни мана шундай даврда барчамиз мамлакатимизда яратилган шароитлардан унумли фойдаланишимиз, карантин қоидаларига тўлиқ риоя этишимиз шарт. Шундагина касалликни енга оламиз. Партия ходимлари томонидан онлайн ташкил этилаётган ўқувда бу билан боғлиқ жуда кўп тавсиялар берилди, ҳам тиббий, ҳам сиёсий билимимиз бойитилди.

Ташкил этилаётган бу каби ўқувлар фуқароларнинг билим даражасини ошириш баробарида уларнинг қарашларини шакллантирди. Бирдамлик ва ҳамжиҳатликка чақирди.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+