Сизга саломатлик тилаймиз!

26.01.2024 10:01:21

   Ўзбекистон “Адолат” СДП, Андижон вилоят, Хўжаобод туман кенгаши фаоллари юқоридаги шиор билан жамоатчилик орасига кириб бормоқда. Бундан кўзланган мақсад: фуқароларнинг тиббий маданиятини юксалтириш, сифатсиз дорилар истеъмолининг олдини олиш ва дорихоналарда тартиб ўрнатиш.
   Тумандаги “Ипакчи” МФЙда ташкил этилган давра суҳбатида инсон саломатлиги, соғлом турмуш тарзи ва оила шифокори ҳақида сўз юритилди. Шифокорлар томонидан дори ва дори воситаларидан қандай тартибда фойдаланиш, сифатсиз дорилар истеъмол қилмаслик атрофлича тушунтирилди.
   “Адолатчилар” МФЙ ҳудудида фаолият юритадиган хусусий дорихонада ҳам бўлиб, дориларнинг сақланиши, сотилиш нархи ва рецептсиз берилмаслигини ўргандилар.


   Йигитали Бекбоев, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хўжаобод туман кенгаши раиси:
- Давлатимиз раҳбарининг “Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида мунтазам иш олиб боряпмиз. Сафимиздаги шифокорлар бу борада бизга яқин кўмакчи. Жамоатчилик назорати тадбирлари соҳа ходимлари зиммасидаги масъулиятни оширмоқда.
   Жойларда ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП,
Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+