Соғлом турмуш тарзига риоя - узоқ умр гарови

05.03.2024 15:03:43

Инсон учун энг муҳим неъматлардан бири тинчлик бўлса, иккинчиси саломатлик. Бу борада соғлом овқатланиш алоҳида ўрин тутади.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши ва Андижон давлат тиббиёт институти ҳамкорлигида ташкил этилган “Соғлом овқатланиш - саломатлик асоси” деб номланган давра суҳбати айни шу мавзуга бағишланди.


Партия сафидаги шифокорларнинг инсон саломатлиги ва соғлом овқатланиш, тўғри овқатланишга риоя қилиш ва одатланиш, таркибида туз, қанд ва ёғ миқдори кўп бўлган ҳамда хамирли таом ва ширинликларни меъёридан ортиқ истеъмол қилмасликка қаратилган маърузалари эшитилди.


Иштирокчиларни бу борада қизиқтирган саволларига жавоб берилди.
Тадбир доирасида соғлом овқатланиш ярмаркаси ташкил этилди. Жисмоний фаолликка чорловчи кўргазмали чиқишлар намойиш қилинди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Андижон вилоят кенгаши Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+