Солиқ соҳаси вакиллари даврасида тарғибот олиб борилди

25.11.2019 19:11:01

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят ва шаҳар Кенгаши ҳамда Бухоро вилоят Солиқ бошқармаси билан ҳамкорликда “Сайлов – демократия кўзгуси” мавзуси остида учрашув бўлиб ўтди. Унда партиянинг вилоят ва шаҳар Кенгаши ходимлари, солиқ соҳаси вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Тадбирни кириш сўзи билан очиб берган партия Бухоро шаҳар Кенгаши раиси Юсуф Саломов бугунги сайловда барча фуқароларнинг сиёсий саводхонлигини ошириш, муаммоларнинг амалий ечимларига эътибор қаратиб бориш асосий вазифалардан бири эканлиги таъкидланди.

Партиянинг вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Рауф Сувонов эса Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти ҳамда ҳар бир фуқаронинг сайлаш ҳуқуқига эга эканлиги тўғрисида қайд этди.

Бугун ҳар бир сайловчи ўзининг фуқаролик позициясидан келиб чиққан ҳолда сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга. Бунда эса ўзининг сиёсий саводхонлиги мунтазам равишда ошириб бориши, ҳар бир партиянинг сайловолди дастури билан яқиндан танишиб, ўзининг дунёқарашини кенгайтириб бориши лозим. Тадбир давомида сўзга чиққанлар айни мана шу масалаларга  алоҳида эътибор қаратишди. Ҳар бир сайловчи шахсан ўзи овоз бериш ҳуқуқига эга эканлиги, партиялар томонидан қўйилган номзодларнинг сайловолди дастури билан тўлиқ танишиб бориши, овоз бериш тартиби тўғрисидаги маълумотларни беришди.

-Партия томонидан ташкил этилган тарғибот тадбири солиқ соҳаси вакилларининг сиёсий фаоллигини янада оширди, айниқса, кодекснинг тўлиқ мазмун-моҳияти ҳақидаги тушунчаларга эга бўлишди. Бугун ҳар бир партия ходими ва депутат муаммонинг амалий ечимига эътибор бериши керак. Тадбирда партия ходимлари айни мана шу масалаларга ҳам йиғилганларнинг эътиборини қаратишди, шунингдек, сайловолди дастурда қайд этиб ўтилган таклифлар юзасидан ҳам тўхталиб ўтишди, - дейди Бухоро вилоят ДСБ Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси бошлиғи Баҳодир Файзиев.

Тадбир сўнгида саволларга партия ходимлари томонидан аниқ жавоблар қайтарилди. Билдирилган таклифлар алоҳида эътиборга олинди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати    

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+