Судлар одамларни сарсон қилишига чек қўйилади

10.12.2019 12:12:13

Судларнинг фуқароларимизни отангга бор, онанга бор қабилида овора қилиш ҳолатлари етарлича топилади. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси инсонлар сарсон бўлишининг олдини олиш ва суд фаолияти сифатини ошириш мақсадида амалдаги “Судлар тўғрисида”ги қонунни такомиллаштиришни мақсад қилган.

Бу орқали турли йўналишларга бўлинган судларни умумлаштириш зарур. Яъни фуқаролик, жиноий, маъмурий, иқтисодий ишлар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) судларини бирлаштириш орқали битта маъмурий ҳудудда битта суд идораси ташкил этиш даркор.

Натижада, фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича судларга даъво ариза топшириш ва ишларни кўриш жараёнида фуқароларни бошқа туманларга қатнаб ёки тоифа бўйича суд идораларини қидириб сарсон бўлиб юришига, йўл, меҳмонхона каби харажатлар учун моддий зарар кўришига барҳам берилади.

Улуғбек Расулов,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати Ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудири

 

Жазони ижро этиш муассасаларида адолат таъминланади

Мамлакатимиз қонунчилигига мувофиқ жазони ижро этиш муассасалари ички ишлар органлари тизимидадир. Бу эса халқаро ҳуқуқнинг жазо ўтаётган шахслар таъқиб қилувчи органлар қўлида бўлмаслиги лозим деган нормасига зиддир. Шу муносабат билан, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси барча ижро билан боғлиқ ваколатларни ва жазони ижро этиш муассасаларини суриштирув ҳамда тергов ваколатига эга бўлмаган, холис орган – адлия идоралари бошқарувига беришни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайди. Шунда суриштирув ва терговдан норозиликлар барҳам топади, ҳар қандай ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг, қийноқ ва тайзиқларнинг олди олинади, ижро жараёнида инсон ҳуқуқлари таъминланади.

Алымбай Атабаев,

Қорақалпоғистон мусулмонлари идораси ҳуқуқшуноси

Куч адолатли – адолат эса кучли бўлмоғи лозим ғоясини илгари сураётган Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси номзодларига овоз беринг.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+