Табрик

04.03.2024 17:03:35

Ҳурматли Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизими ходимлари!
Юртимизда фавқулодда вазиятларни бартараф этиш, халқимизнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкини турли офатлардан ҳимоя қилишда Сизларнинг қаҳрамонона фаолиятингиз таҳсинга сазовор!
Ватанимиз эришган барча ютуқларда, ҳаётимизда амалга оширилаётган ўзгаришларда Сиз, азизларнинг муносиб ҳиссангиз борлигини халқимиз яхши билади ва юксак қадрлайди.
Инсонлар ҳаётини асрашдек, ўта муҳим вазифани ишончли, тезкор ва самарали амалга ошириш билан бирга, “Адолат” СДП ташаббуси билан анъанавий равишда ташкил этиб келинаётган “Бор меҳримиз сенга, болажон!” беғараз донорлик хайрия акцияларида бемор болажонлар ҳаётини сақлаб қолишдек, олийжаноб фазилатларингиз ва беминнат кўмагингизни алоҳида эътироф этиш жоиз.
Сизларни касб байрамингиз билан яна бир бор табриклаб, ғоят машаққатли, шу билан бирга шарафли фаолиятингизда мустаҳкам соғлик ва улкан зафарлар тилайман!

Ҳурмат билан,
Робахон Махмудова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Сиёсий Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+