Таълим - келажак пойдевори

11.01.2021 16:01:23

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида  жамиятда устоз ва мураббийлар обрўсини янада кўтариш бўйича билдирган фикрлари, таълим тизимидаги ислоҳотлар келажак сари қўйилган яна бир тамал тоши деб айтиш мумкин. Чунки таълим келажак пойдевори.

Мактаб битирувчиси билан бир вақтда уларнинг ота-оналарини  фарзандининг олийгоҳга ўқишга кириши ўйлантириши табиий. Чунки бу унинг келажак йўлини белгилайди. Шу сабаб Президентимиз масалага алоҳида эътибор қаратиб, йигит-қизлар учун катта имкониятлар яратмоқда.

Олий таълимнинг қамрови ва сифатини янада яхшилашга алоҳида эътибор қаратилиши, хусусан, кейинги йилдан бошлаб, олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари ҳажми камида 25 фоизга оширилиши, олий ўқув юртларига қабул қилишда эҳтиёжманд оилалар қизлари учун грантлар сонини 2 баробарга кўпайтириб, 2 мингтага етказилиши ёшлар учун катта имконият.  Ўз навбатида  2021 йилни мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилиниши ҳам келажак авлодга бўлган эътибор ифодаси. Бу билан  охирги йилларда Юртбошимизнинг ёшларга қаратаётган тарихий эътиборининг бугун яна бир бор гувоҳи бўлдик.

Олий Мажлисга Мурожаатномага асосан олийгоҳлар ва таълим тизимининг қуйи бўғинлари ўртасидаги узвийликни кучайтириш мақсадида қатор академик лицей олий ўқув юртлари тасарруфига ўтказилиши,  техникумларни ўз йўналиши бўйича турдош олийгоҳ ва тармоқ корхоналарга бириктирилиши, “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали етакчи хорижий олий ўқув юртларининг магистратура ва докторантурасида ўқишга юбориладиган ёшлар сони 5 баробарга оширилиши катта имконият. Бу билан минглаб ёшларнинг орзулари ушалади.

Бир сўз билан айтганда, Мурожаатнома кейинги фаолиятимиз учун дастуриламал бўлади. Президентимиз таъбири билан айтганда, барчамиз учун эндиги вазифа – ушбу ташаббус ва таклифларни тўлиқ амалга оширишдан иборат.

Қосимжон ҚАЮМОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят

кенгаши раиси ўринбосари

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+