Таълим – мамлакат келажагининг пойдевори

27.09.2020 10:09:20

Партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши ташаббуси билан "Учинчи Ренессанс босқичи: таълим - мамлакат келажагининг пойдевори" мавзусида онлайн конференция ташкил этилди. Конференцияга вилоят Кенгаши ходимлари, шаҳар ва туман Кенгашлари раислари, БПТ раислари ҳамда Урганч давлат университети профессор ўқитувчилари иштирок этишди. Конференцияни вилоят Кенгаши раиси Тохир Палванов кириш сўзи билан очиб берди.

Таъкидланишича, бугунги Ўзбекистон кечагидан фарқ қилади, ёшларимиз эса аждодларимиз каби ўзгача бўлишлари керак. Бизнинг вазифамиз Учинчи Ренессанс даврининг бошланиши учун ва келажакда Ўзбекистон Республикасининг номи бутун дунёга янада жаранглаши учун ёшларга шароитлар яратиб бериш ва уларни амалга оширишда партия фаоллари фаол иштирок этиши ва ташаббускор бўлиши муҳим. Мактаблардаги ва олий таълим тизимидаги вазиятни ўнглаб олиш мақсадида партия томонидан устувор ғоялар  илгари сурилган ва давлатимиз томонидан қабул қилинаётган қарор ва фармонлар билан  уйғунлашиб бормоқда.

Тохир Палванов, партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши раиси:

–    Президентимиз ёшларимиз ҳақида ишонч билан гапириб, уларни математика, кимё, биология, фундаментал фанлар бўйича яхши ўқишга, янгиликка йўл очишга ундади. Дархақиқат, ёшларнинг билими, тарбияси, маънавияти ва маърифати бизнинг ҳал қиладиган асосий, стратегик вазифамизга айлансагина мақсадимизга эришамиз.

Урганч давлат университети профессор ўқитувчиларининг мавзуга доир маърузалари  иштирокчилар диққат марказидан жой олди.

Мавзу юзасидан иштирокчилар қизиққан саволларга соҳа мутахассислари томонидан атрофлича жавоблар олишди.

                                                                                                          Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                      Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                              Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

                                                                                              

 

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+