Таълим сифати — партия нигоҳида!

12.02.2024 14:02:55

   “Адолат” СДП Наманган шаҳар Кенгаши раиси Мирзараҳмат Олимов Наманган давлат университетида бўлиб, талаба ва педагог ходимлар билан учрашди ва “Таълим сифати — партия нигоҳида!» мавзусида суҳбат ўтказди. Қизғин баҳсларга бой ўтган мазкур учрашувда талабалар ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар ва сайловолди дастурига мурожаат боти орқали таклифларини билдиришди.


   Шаҳар кенгаши раисининг навбатдаги учрашуви Наманган туманидаги “Ахборот-кутубхона” марказида бўлиб ўтди. Замонавий тарзда жиҳозланган, кенг ва шинам бинода жойлашган зиё масканида айни пайтда 19 нафар ходим фаолият олиб бормоқда. Кутубхонага аъзо бўлган китобхонлар сони 7261 нафардан зиёд. Ўқув зали интернет тармоғига уланган. Тадбирлар ўтказиш хонасида Мирзараҳмат Олимов китобхонлар билан учрашди ва уларни партия ҳаёти, партиянинг сайловолди дастури билан таништирди. Хайрихоҳлар партиямиз сафига кириш таклифини билдирдилар. Учрашув китобхон ёшларда илиқ таассурот қолдирди.

Ўзбекистон "Адолат" СДП
Наманган вилоят кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+