Таълим сифати партия нигоҳида

12.03.2024 13:03:09

Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши томонидан Навбаҳор туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимида “Таълим сифати партия нигоҳида” мавзусида тадбир ташкил этилди.
Тадбирда партиянинг Навоий вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Рустам Хайитов, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходимлари, тумандаги мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда мактабларининг педагог ходимлари иштирок этишди.


Унда сўз олган Р. Хайитов партия сайловолди дастурларида таълимнинг барча босқичларини замон талабларига даражасига кўтариш борасида энг устувор вазифалардан бири эканлигига алоҳида эътибор қаратди. Айниқса, жорий йил 23 февралда эълон қилинган “Ўзбекистон — 2030» стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонининг 1-иловасидаги 100 банддан иборат амалий тадбирлар режасининг 32 та банди 11та мақсади айнан таълим сифати ва самарадорлигини тубдан янги босқичга олиб чиқишга қаратилганлиги соҳани ислоҳ этиш йилидаги муҳим қадам эканлиги таъкидланди.
Навоий вилояти республикамиздаги энг катта ҳудудларни ўз ичига олади. Шу боис ўқувчиларини мактабдаги дарсларда қатнашиши бир қанча қийинчиликларни юзага келтираётган эди. Аҳамиятлиси, жорий йил давлат дастурида ушбу муаммони бартараф этиш мақсадида амалий ишлар қилинмоқда. Хусусан, 2024 йил сентябрдан бошлаб, олис ва чекка ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун эксперимент тариқасида бепул автобусларни йўлга қўйилаётганлиги муҳим воқелик бўлганлиги айтиб ўтилди.
Зеро, партиянинг дастурий мақсад вазифаларида ҳам мамлакатимиз фуқароларининг, хусусан, ёш авлоднинг ҳуқуқий онг ва маданиятини ошириш, уларни она Ватанга, миллий қадриятларга ҳурмат руҳида, адолатли инсон қилиб тарбиялаш белгиланган.
Тадбир сўнгида соҳада юзага келаётган муаммоларга ечим топишда партия ва ундан сайланган депутатлар иштирокида мулоқотни тизимли йўлга қўйишга келишиб олинди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Навоий вилоят Кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+