Таълимда коррупцияга йўл бермаймиз!

26.12.2023 14:12:19

Марғилон шаҳридаги Рақамли технологиялари Марказида “Таълимда коррупцияга йўл қўймаймиз!» мавзусида “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши ташаббуси билан Фарғона вилоят телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда ток шоу ташкил этилди.

Унда Фарғона вилоят ИИБ, Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди, вилоятдаги олий таълим муассасаларининг мутасаддилари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Ток –шоуда жамият фаровонлиги ва юрт тараққиётига рахна солувчи муаммолар, кадрлар салоҳиятига рахна солувчи омиллар таҳлил этилди. Мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёев Коррупцияга қарши курашиш соҳасида халқаро мукофотни топшириш маросимида “Коррупцияга қарши курашиш ҳар бир соф виждонли инсоннинг, демократик жамият ва давлатнинг муқаддас бурчидир” дея таъкидлаган фикрлари барчамизни зиммамизга янада катта масъулият юклайди, — дейди “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши раиси Шаҳноза Ғаниева. 
 Бу эзгу ҳаракат Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши курашиш конвенциясида кўрсатиб ўтилганидек, йигирма йилдирки, дунё халқларини бу жирканч иллатга қарши кураш йўлида бирдамликка чорлайди.

Коррупциясиз ҳаёт — Янги Ўзбекистонда янги мақсадлар билан яшаётган халқимиз ҳаётини фаровон, давлатимизни эса дунё эътирофидаги ривожланган давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллашига хизмат қилишига ишонамиз. Шу боис ҳам барчамиз бирдамликда “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланган, соф, виждонли ватан келажаги учун ўзини дахлдор биладиган ёш авлодни тарбиялашимиз зарур.

“Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+