Ёшлар адолатни мадҳ этди

03.10.2019 17:10:02

Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан эълон қилинган “Адолатни мадҳ этгум” номли кўрик-танлов ёш ижодкор ўғил-қизларнинг иқтидорини кашф этди, улар учун имконият бешиги бўлди, десак муболаға бўлмайди.

Бугун жойларда танловнинг туман, шаҳар ва вилоят босқичлари давом этаётган айни паллада бухоролик ижодкор ёшлар ҳам фаолликни қўлдан бой беришмади.

Аҳолини бадииятга, шеъриятга ошно этиш, китобга муҳаббат ҳиссини шакллантириш, қизиқишларини ошириш, истеъдодлиларини аниқлаш, уларнинг ижодини қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, энг муҳими “Адолат” тушунчасининг мазмун-моҳиятини тарғиб этиш мақсадида ташкил этилган танловнинг қуйи босқичларида Бухорода элликдан ортиқ истеъдодлилар иштирок этишди.

Танлов давомида ҳар бир ижод аҳлининг янги қирраси кашф этилди. Ватанпарварлик, садоқат руҳининг таъсири, ватанга бўлган меҳр, айниқса, адолатнинг кишилик жамиятида тутган ўрни ва аҳамияти борасида ёзилган ижод намуналари барчага бирдек завқ бағишлади.

Албатта, ғолибни аниқлаш осон кечмади, бир-биридан мазмунга бой ижодий намуналарни таҳрирлаб чиққан ҳайъат аъзолари адолат мезонига таянди.

Шофирконлик партиядошимиз Зулайҳо Муҳаммадиева “Адолат”га шундай таъриф беради:

Адолат учун...

Сени табриклашга йиғилдик бугун,

“Адолат” номингдан таралгай виқор.

Асл ғалабага эришдинг бу кун,

Мудом шундай тургин, шаҳди пурвиқвор.

 

Доно Темур бобом айтганларидек,

Кучлига маърифат ва адолат ёр,

Бирлашган ўзади, ғалаба қилар,

Сени табриклаймиз, айтамиз алёр.

 

Ўзбекистон деган буюк Ватанда,

Сенга кўз тегмасин, улуғ партиям,

Доим ҳақ ғолибдир шундай чаманда,

Сенга аталгандир менинг мадҳиям.

 

“Адолат” номингга юқтирмагин гард,

Танловларда бўлгин, ғолиб, музаффар.

Асл ғалабага эришдинг бугун,

Партиям, биз сенга тилаймиз зафар.

 

Ижодий ишларнинг чуқур мазмун-моҳияти эътиборга олинар экан, шубҳасиз,  “Энг” дея лойиқ кўрилганлари сараланди ҳамда вилоят босқичи ғолиби сифатида эълон қилинди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши ахборот хизмати

Улашинг!