Танқидга учраган ташаббус ёки нуқтаи назар

25.02.2021 14:02:25

Ҳозирги замон медиа майдонида тарқатилувчи барча хабарлар асосли, ўринли ва қонуний бўлиши шарт.

Демократик давлатларда сўз эркинлиги билан бир қаторда тарқатиладиган ахборот ва маълумотларнинг хаққонийлиги ва тўғрилиги устидан жамоатчилик ва халқ назорати қонунан белгиланган.

Хар бир ОАВ ва уларда ишловчи ходимлар ҳамда блогерлар томонидан тарқатиладиган маълумотлар ҳаққоний бўлмаса, мавжуд жамият тамойилларига қарши ёки обрўсизлантирувчи бўлса, бошқа фуқарорларнинг иззат-нафсига тегса, маъмурий, иқтисодий ва жиноий жавобгарлик белгиланган ва уларнинг ҳуқуқий асослари мавжуд.

Республикамизда ҳам охирги йилларда амалга оширилаётган очиқлик сиёсати туфайли барчага ўз фикрини эркин ифода этиш имконияти берилди.

Аммо, бу имкониятдан барча ҳам тўғри ва ўринли фойдалана олаётгани йўқ. Баъзиларнинг медиа майдондаги чиқишлари жамиятимизда асрлар давомида белгиланган қадрият, маданият ва маънавият нормаларига, шунингдек, амалдаги қонунчиликдаги нормаларига мос келмайди. Бир сўз билан айтганда, турли “мақола”лар, постлар ва чиқишларни тартибга солиш, шу сабабли, қонунчиликдаги бўшлиқларни тўлдириш ва барчанинг ўз хатти-ҳаракати учун қонуний жавобгарликни белгилаш вақти етди.

Депутатларимиз томонидан таклиф қилинаётган ўзгартириш ва қўшимчалар айнан шу масалаларни ўз ичига олган.

 

“Адолат” СДП

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+