Тарихий аҳамият касб этган мурожаатнома

04.01.2021 14:01:27

Жорий йилнинг 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йилга бағишланган Олий Мажлисга ва халққа мурожаатномаси ўтган йиллардагидан фарқли равишда мураккаб даврга тўғри келди.

Бутун инсоният коронавирус  пандемияси деган глобал офатни бошдан ўтказаётган бир даврда Президентимизнинг карантин талабларига қатъий амал қилган халққа, мардонавор меҳнат қилган жонкуяр шифокорларга ва фуқароларга чуқур миннатдорчилик изҳор қилиши халқимизнинг буюк келажак сари одимлашида яна бир қадам бўлди. Шунингдек, Бухородаги табиий офат ва Сардобадаги техноген офатлар халқимизнинг иродасини синовдан ўтказиб, Ўзбекистон халқининг ушбу қийинчиликларни мардонавар енгиб ўтганлиги юртимиз келажагига ишонч ва халқимизнинг ўзаро ҳамжиҳатликда фаолият олиб боришининг яққол исботидир.

Президентимиз ташаббуси билан 2021 йилни “Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилиниши мактабгача таълим тизимида болаларни мактабгача таълимга қамраб олиниш кўрсаткичини ошириш,  мактаб таълими сифатини ошириш, ўқитувчиларга зарурий барча шароитларни яратиш, замонавий янги мактаблар қурилиши, миллий таълим дастурини яратиш, таълим сифатини тубдан яхшилашга қаратилган алоҳида дастур амалга оширилиши ушбу соҳадаги туб ислоҳотларнинг асосини ташкил этади.

Мурожаатномада 2012 йилда 10 та Президент мактаби, 197 та айрим фанларга ихтисослаштирилган мактабларнинг фаолият бошлаши тўғрисида фикрлар педагог ходимларнинг меҳнатига берилаётган юксак эътибор намунаси бўлди. Педагог ходимларни рағбатлантириш нуқтаи назаридан болаларга сифатли таълим беришлари ва уларнинг ўз устида ишлашлари учун давлатимиз томонидан барча шарт-шароитлар яратиб берилиши тўғрисидаги фикрлар ушбу соҳа вакиллари учун дастурил амал бўлиб хизмат қилади.

Мурожаатномада олий таълим муассасаларига қамровнинг оширишга қаратилган эътибор, давлат гарантлари сонининг 25 фоизга оширилиши, олий таълим муассасаларига қабул қилишда эҳтиёжманд оилалар қизлари учун грантлар сонининг икки мингтага етказилиши ҳамда аъло баҳоларга ўқитаётган эҳтиёжманд оилалар қизлари учун махсус стипендиялар жорий этилиши юзасидан билдирилган фикрлар олий таълим фаолияти ва ушбу соҳадаги ислоҳотлар учун муҳим бир қадам бўлди.

Президентимиз бугунги пандемия шароитида коронавирусга қарши курашдаги ишларни давом эттириш, бу энг муҳим йўналишлардан бири эканлиги, коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари олиб борилишига алоҳида эътибор қаратди. Шунингдек, келгусида 15 ёшгача бўлган болаларни 7 турдаги витамин ва паразитларга қарши дорилар билан бепул таъминлашни йўлга қўйиш, қишлоқ шифокори дастури доирасида шифокорларга 30 млн. сўмдан ёрдам пули берилиши, санитария-эпидемиология сифатини ошири мақсадида соҳага 200 млн. доллар маблағ йўналтирилиши, тиббиёт соҳасини рақамлаштириш, кўламини кенгайтириш ва телемедицинани йўлга қўйилиши тиббиёт соҳасидаги туб бурилишлардан бири ҳисобланади.

Президентимизнинг Тошкент шаҳри марказида янги миллий академик драма театрини, япон архитектураси лойиҳаси асосида янги саноат музейини қуриш юзасидан таклифлари халқимиз томонидан юксак эътироф этилиб, маданият соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг яққол намунасидир. Бундан ташқари 2012 йилда аҳоли орасида оммавий спорт турларини тарғиб қилиш мақсадида 100 миллиард сўм маблағ ажратилиши спорт соҳаси вакиллари ва халқимизнинг спортга кенг жалб этилишида яна бир туртки бўлди.

Мурожаатномада юртимизда камбағалликни қисқартиришга қаратилган муҳим ташаббуслар илгари сурилди. Камбағалликни қисқартириш учун комплекс муаммоларни ҳал этиш мақсадида қўшимча ўқитишни йўлга қўйиш, фуқароларнинг бизнес бошлашлари учун субсидия бериш, деҳқончилик қилишлари учун ер бериш масалалари муҳим аҳамият касб этади.

Президентининг 2021 йилга бағишланган Олий Мажлисга ва халққа мурожаатномаси тарихий аҳамиятга эгадир.

 

Шоҳида Даманова,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши қошидаги

“Аёллар қаноти” Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+