Тарихий асар муаллифи тақдирланди

14.11.2019 20:11:21

Хоразм Маъмун академиясида Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши томонидан  “Жалолиддин Мангуберди –  буюк ватанпарвар саркарда” номли китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда партия фаоллари, депутатлари, олимлар, ҳамкор ташкилот вакиллари ҳамда оммовий ахборот воситалари иштирок этди. 

Тадбирни Хоразм Маъмун академияси раиси, вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари  Икром Абдуллаев кириш сўзи билан очиб берди ва олиб борди.

Мазкур китобда улуғ аждодимиз, Ватан озодлиги учун курашган буюк саркарда Жалолиддин Мангуберди ҳақидаги илгариги қараш ва фикрлар қайтадан кўриб чиқилган ва қиёсий таҳлил қилинган. Жалолиддин Мангуберди тарихига доир ёзма маълумотлар, мавзу юзасидан олиб борилган тадқиқотлар натижалари атрофлича ёритишга ҳаракат қилинган. Китоб барча қизиқувчиларга мўлжалланган.

Тохир Палванов, партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши раиси:

-Тарихий,  хайрли  иш амалга оширилгани қувонарли, албатта. Маъмун академияси  олимларини кўп сонли партиямиз аъзолари номидан табриклаймиз ва миннатдорчилик билдирамиз. Мазкур  китоб фарзандларимизни ватанпарварлик руҳида, юртига садоқатли қилиб тарбиялашда аҳамиятлидир.

Китобни ёзиш жараёнлари, Жалолиддин Мангубердининг ҳаёти ва фаолияти  тўғрисидаги фикр ва мулоҳазалар, савол-жавоблар иштирокчилар диққат марказидан жой олди.

Тадбир сўнгида китоб  муаллифи, партия фаоли – Қудрат Машарипов партиянинг ташаккурномаси билан тақдирланди.

                                                                                                     Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                          Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                              Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+